«Реал» афсоналаридан бири Икер Касиляс жамоани тарк этди. Буни кўриш биз «Реал Мадрид»нинг ашадий мухлислари учун жуда оғир. У ўзиниг 25 йиллик ҳаётини «Реал» учун бағишлади. Ҳа бундай жасорат унча бунча инсоннинг қўлидан келмайди. Шунинг учун хам бундай инсонлар афсона дейилади. Бу вақт оралиғида жамоага кимлар келиб кетмади дейсиз. Лекин Икер жамоани қоядек ҳимоя қилишда давом этди. У жамаонинг оғир ва омадли кунларида доимо бирга бўлди. Энди буёғига «Реал» дарвозасида бошқа бир футболчини кўриш биз ашадий мухлислар учун оғир. Ўрганиб қолганимиз Икер энди дарвозани қўриқламайди. Наилож ибтидо бўлганидек интихо хам мавжуд. Сенга кейинги фаолиятингда сенга омадлар тилаб қоламиз. Сен биз учун доимо афсона бўлиб қоласан. ХАЙР ИКЕР!!! РАҲМАТ СЕНГА ИКЕР.
Анвар Маъруфов мақоласи.