Дунёда ҳар куни кўчада копток тепиб, ота-онасининг янгигина олиб берганоёқ кийимини йиртиб келадиган болакайлар миллионлаб топилади. Уларга нисбатан ота-оналар томонидан кўриладиган чораларнинг турлари ҳам маълум. Омади чопган болалар бундай вақтларда танбеҳу-койишлар билан қутулиб кетадилар. Омадсизларининг қандай ахволга тушишларини ҳар биримиз ўз ҳаётимиз давомида ё бошимиздан ўтказганмиз, ёки бошқалар мисолида кўрган бўлсак ҳам керак.
Бугунги қаҳрамонимиз бўлмиш, жаҳонга танилган футбол юлдузи Тьерри Анрини ҳам ёшлигидан бундай «мусибатлар» четлаб ўтмаган экан. Бугунда ҳамма футбол ихлосмандлари учун номининг ўзиёқ кўп нарсаларни англатадиган 6у ўйинчи учун ёшлигида бамайлихотир копток ўйнаш катта муаммо эди. Куни бўйи, тўп қаршисида ирғишлаб турган вақтида, ҳамма нарсани унутадиган бо- лакай учун, қош қорайиб, коптокни кўриб бўлмай қоладиган вақт бўлганида, уйга қайтишни ўйлаб, ваҳм босарди. Бу ёғига нима қилади?
1977 йил 17 августда Париж шаҳри теварагидаги мавзелардан бирида дунёга келган Тьерри анчайин камбағал оиладан чиққан эди. Шу сабабли болакай ёшлигиданоқ кўп ҳолларда қаровсиз қолиб кетарди. Фақатгина рўзғор тебратиш ташвишида юрадиган отаонанинг эътиборидан кун давомида четда қолиб кетадиган болакай, кечгача бафуржа тўп сурарди, қош қорайгач бўлса, йиртилган, сурилган жойларини яширишга ҳаракат қилиб, уйга қайтарди. Кўп ҳолларда унга силлиққина, айбларини кўрсатмасдан уйга кириб олиш насиб этарди, чунки унга бу ишда ёрдам берадиган одам уйда бор эди.
Анрилар хонадонида Тьеррининг футболчилик салоҳиятига юқори баҳо берадиган ва унга қайишадиган биргина инсон, ўзидан бир неча ёш катта бўлган акаси эди холос. У гарчи укаси ҳар куни кийимлари ва оёқ кийимини бир аҳволга солиб келсада, келажакда буюк футболчи бўла олишига болаларча соддалик билан ишонарди. Шу сабабли ҳам ҳар куни, кеч кирар маҳал, укасининг қайтишини кўчада кутиб турарди. Отанинг ғазабидан қўрқадиган болалар, бир амаллаб, аканинг уйдан олиб чиққан ул-бул нарсалари билан «маскировка» қилишгач, уйга оёқ учида кириб олардилар.
Сўнгра Тьерри ювиниб олгунга қадар, акаси унинг кийимларидаги ямоқларни янгилаб турарди. Келажакдаги футбол даҳоси ва унинг илк мухлисининг ҳийлалари, ниҳоят «жиноят»лари фош бўлгунга қадар мана шу таҳлит давом этиб турди. Ҳар бир нарсанинг интиҳоси бўлгани сингари, бир куни болалар ҳам ўзлари энг кўп қўрққан нарсаларига учрадилар. Навбатдаги марта уйга яширинча кириб олаётган ака-укалар, қўққисдан оталари қаршисидан чиқиб қолганларида, довдираб қолдилар. Шу вақтгача уларга ёрдам бериб келаётган «омад» тушунчаси, бу сафар уларга орқа ўги- риб олгандай туюлган вақтда, ёрдам ку- тилмаган тарафдан келди.
Тьеррининг онаси ҳам турмуш ўртоғи сингари ўғлининг тинмасдан афтода аҳволда келишини ёқтирмас эди, лекин ўз жигар-бандларининг катта «хавф» олдида қолиб кетганларини кўрганида, ўз-ўзидан оналик инстинкти уйғониб, уларни ота «ғазаби»дан қутқариб қолди. Одатда аёлининг ўз сўзидан четга чиқмаслигига кўникиб қолган Тьеррининг отаси бу ҳолатдан ҳайрон қолди ва кенжатойининг футболчилик салоҳияти билан «шахсан» танишишга қарор қилди. Кутилмаганда отасининг ўз ўйинини томоша қилишга қарор қилганидан Тьерри шошиб қолган бўлсада, шодлигининг чегараси йўқ эди.
Эртаси куни маҳалласида бўлиб ўтган футбол ўйинида у рақибларининг ҳаммасини пийпалаб ташлади. Ўғлининг бу қадар яхши ўйнашини илгари билмай юрган отанинг шу кунги таассуротлари шундай бўлдики, оқибатда у гарчи кунлик даромади ва оила бюджети учун жиддий зарба бўлсада, ўғлини Франция ёшлар футбол академиясига ўқишга беришга қарор қилди. Бу улар учун жуда катта таваккал эди. Гарчи Тьеррининг маҳорати ўша вақтлардаёқ бор бўйини кўрсатиб турган бўлсада, келажакда қандай бўлишини ҳеч ким билмас эди. Шу сабабли ҳам ишлаб топилаётган ҳар бир франкни унинг ўқишига сарфлаш ҳали қандай натижаларга олиб келиши мавҳум бўлсада, Анрилар хонадони сабр-тоқат билан унинг футбол мактабидаги таълимини таъминлаб бера бошладилар.
Футбол академиясидаги фаолияти ёш Тьерри учун ҳам осонликча кечмади. Гарчи ўз вақтида унинг футбол ўйнашига қаршилик қилган бўлсалар ҳам, доимо мехрибончиликлари сезилиб турган оила аъзоларининг ўрни ҳар ерда би- лийарди. Бироқ вақт ўтгани сари бу айрилиққа кўникиб борган Анри бора- бора мактабдаги энг иқтидорли ўқувчига айланди. Унинг футболдаги техникаси ва майдонни кўра олиш салоҳияти кўплаб мураббийларнинг эътиборини торта бошлади. Умуман ўша вақтлардаги француз мутахассисларининг ишларини аъло даражада деса бўлади. Айнан ўша даврда бу ердан кўплаб иқтидорли ҳужумчилар етишиб чиқдилар. Фредерик Кануте, Давид Трезаге, Николья Анелкалар айнан мана шундай футболчилар сирасига кирар эдилар. Улар орасидан Анелка билан Тьеррининг муносабатлари, айниқса, жуда ҳам қалин эди. Бу икки дўст бир гуруҳда таълим олганликлари ҳам, мана шу дўстликнинг янада мустахкамланиб, бугунги кунгача ҳам давом этаётганлигига са- баб бўлса керак.
Академиядаги ўқиши давомида Анрининг иқтидори янада сайқалланиб борди. Унинг кучайиб бораётган ўйинини биринчилардан бўлиб,ўша вақтда «Монако» жамоасида мураббийлик қилаётган Арсен Венгер пайқади. Бугунги кунда, Анрининг тан олиб айтишича, ўша вақтларда бу буюк мураббий уни танлаб олмаганида, ўзининг фаолияти бу қадар омадли бўлмаган бўларди. Тьерри Анрининг бу фикрига албатта қўшилмасдан иложимиз йўқ, лекин инсоф доирасидан четга чиқ- маган ҳолда яна шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, Тьерри ўзининг бу иқгидори билан барибир четда қолиб кетмаган бўларди, назаримизда.
Нима бўлганда ҳам унинг «Монако»даги фаолияти дарҳақиқат омадли келди. Ҳали жамоанинг ёшлари таркибида ўйнаб юрган вақтларидаёқ, унинг жамоаси бир ўйинда рақибни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратади ва олтита голнинг ҳаммасини Анри киритди. Ўринбосарлар сафидаги тайёргарликни аъло даражада ўтаган футболчи, асосий таркибдаги фаолиятини 1994 йилда бошлади. Ушбу мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушган ҳужумчи уч бора рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди. Кейинги мавсумдан бўлса, Тьерри жамоа мухлисларининг асосий кумирларидан бирига айланди. 1996 йилда Франциянинг энг яхши ёш ўйинчисига айланган ўйинчи, шу йили жамоаси билан чемпионликни ҳам нишонлади. Гарчанд фаолиятининг илк йилларида кўп ҳам сермаҳсуллиги билан ажралиб турмаган бўлсада, Арсен Венгер унга ишонч билдиришда давом этаверди. Ҳаттоки ўша вақтларда «Реал» жамоаси томонидан унга қизиқиш ҳам билдирилганди, бироқ тажрибали мураббий бўлган Венгер ўз шогирдини сотишни хоҳламади ва бу билан уни келажакда катта муаммолардан сақлаб қолди. Юлдузли таркибга қўшилиб қолган ёш истеъдодларнинг фаолияти, улкан хавф остида қолиши мумкинлиги, кейинчалик Тьеррининг қадрдон дўсти Анелка мисолида яққол кўриниб қолди.
Анрининг «Монако»да кўрсатаётган ишончли ўйинлари тез орада мамлакат миллий терма жамоаси таркибига жалб қилинишига сабаб бўлди. Умуман аввал бошидан унинг мамлакат терма жамоалари таркибидаги иштироки у қадар ҳам кўнгилдагидек бошланмаган эди. Аввалига ёшлар терма жамоаси сафида иштирок этган Тьерри 1998 йилги мундиал арафасида миллий терма жамоага ҳам чақирилди. Бу ерда гуруҳ баҳсларида ЖАР ва Саудия Арабистонига қарши ўтказилган баҳсларда ҳатто гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Гарчи ўша турнирда терма жамоа сафида энг кўп, учта гол киритган ўйинчига айланган бўлсада, асосий ўйинларда бош мураббий Эме Жаке уни майдонга туширмади. Шунингдек, бразилияликларга қарши кечган машҳур финал баҳсини ҳам Анри захира ўриндиғида ўтириб кузатади. Шунга қарамасдан, Тьерри учун ҳали ҳаммаси олдинда эди.
1999 йилда «Монако» клубига Италиянинг «Ювентус»идан жуда ҳам қулай таклиф тушади ва Тьерри Анри ўз кучини «кекса синьора» таркибида синаб кўришга қарор қилади. Италия биринчилиги шубҳасиз Франция чемпионатидан анча устун эди, шунга қарамасдан Анрининг иқтидори билан бу ерга тезгина мослашиб кетиб, илгариги ўйинларини кўрсатиши муаммо эмасдек туюлган эди. Бироқ, Аппенин ярим оролида кутилмаганда унинг ишлари буткул орқага кета бошлади. Ўн олти бор майдонга тушган ҳужумчи, бор йўғи уч марта гол киритишга муваффақ бўлди. Бундан сўнг ҳам унга жамоа рахбарияти имконият бериши жуда ҳам мушкул вазифа эди, ўйинчининг юқори нотадаги фаолияти хавф остида қола бошлади. У, осонгина бирон-бир ўртамиёна клубга ўтиб кетиши ва нари борса етакчи ўйинчисига айланиши мумкин эди. Бироқ, мана шу ерда унинг катта футболдаги илк устози Арсен Венгер ўзини эслатиб қолди. Бу вақтта келиб француз мутахассиси Англияда «Арсенал» клубини етакчи жамоага айлантира олган ва келажакда ҳам мана шу мавқеини ушлаб туриш учун ҳаракат қилаётганди. Бунинг учун Венгерга ўзи яхши биладиган, ўйин услубига туша оладиган бу ўйинчи жуда ҳам зарур эди, ўз навбатида Анри учун ҳам туманли Альбионнинг етакчи клубларидан бирига ўтиш жуда ҳам қизиқарли таклиф эди. Боз устига, ўша вақтларда «канонирлар» сафида порлаб чиққан юлдуз ўйинчи Николья Анелка, «Реал» жамоасига катта пул эвазига сотиб юборил- ган ва жамоа бошқа иқтидорли ҳужумчига эҳтиёж сезаётган эди. Натижада сих ҳам куймади, кабоб ҳам, италияликлар трансфер учун сарфлаган пулларининг бир қисмини бўлса ҳам чиқариб олдилар, Венгер кучли ҳужумчига эга бўлди, Анри учун бўлса фаолиятининг энг ёрқин саҳифасига йўл очипди.
«Арсенал» учун ўтказган йилларида Тьерри нафақат яхши ҳужумчига, балки дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг тезкор ўйинлари, ақл бовар қилмас даражадаги техникаси, кутилмаган паслари, голеадорлик хусусиятлари бугунги кунгача ҳам тенгсиз бўлиб келмоқда. Англияда етти мавсум ўйнаган футболчи учун эришиши мумкин бўлган ҳамма совринлар ичида фа- қатгина Чемпонлар Лигаси қолганди. Бу вақт оралиғида ўйинчи жамоасининг алиштириб бўлмас ўйинчисига айланди. Шунга қарамасдан, 2007 йилги мавсум охирига бориб Тьерри ўз жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Фақатгина бир жойда ўйнаб кўп нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган ўйинчи «Барселона» жамоасига ўтди ва бу қарори билан адашмаганлигини бу йили ҳаммага исботлади. 2008/2009 йилги мавсумда ўзи ҳалаи эришмаган ютуқ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Ундан ташқари Анри “Барселона”да икки маротаба мамлакат чемпионлигини, бир маротаба кубокни қўлга киритди.
2010 йилнинг июлида АҚШнинг “Нью-Йорк Ред Булз” жамоаси билан 4.5 йиллик шартнома имзолади. Клуб билан шартномаси ўз ниҳоясига етгач 2014 йилнинг 16 декабрида ўз футболчилик фаолиятини тугатганлигини эълон қилди.
Анри — бу ном футболда юқори маҳорат соҳибларига нисбатан ишлатиладиган таъриф бўлиб қолди, унинг номининг ўзиёқ қолган ҳар қандай ўхшатишларни бир четга суриб қўядиган бўлди. Ўз қўл остида жаҳондаги ютиб олиш мумкин бўлган барча совринларни жамлай олган бу ҳужумчига бугунги куннинг юлдузлари ҳам ҳавас қилсалар арзийди. Бир вақтлар, ҳамма жамғарган пулларини олиб, ўғлини футбол макта бига амаллаб жойлаб олишни кўзлаб, иккиланиб кетаётган отанинг хаёлларига ўша вақтда бундай мартабалар келганмикан?!! Ўшанда, отасининг қўлларини маҳкам ушлаб олганча, кўзлари жовдираб, ўзини олдинда нималар кутаётганини билмай кетаётган болакайнинг орзулари қай даражада чекланган эди, унинг ҳаёл олами бундай юксакликларни сиғдира олармиди?!! Нима бўлганда ҳам, биз ўша болакайга қарата фақатгина бир сўзни айтишимиз мумкин, «Бу — шунчаки АНРИ».
Мақолани тайёрлашда «Чемпион» газетасининг 46-сонидаги Зафар Қосимов мақоласидан фойдаланилди.
Манба: koptok.uz